понедельник, 19 октября 2015 г.

МАЪНАВИЯТНИ КИМ ҚУТҚАРАДИ?

Ёхуд компьютер ўйинлари, интернетнинг бола саломатлиги ва маънавиятига таъсири

Иккинчи маіола

Киберлудомания –
замонавий касаллик!
Халіимизда: “Ёмонни айтмасанг, яхшилик келмагай”, деган наіл бор. Бутун дунёда беминнат хизмат іилаётган янги ахборот технологиялари секин-аста зарарли томонларини µам кґрсатмоіда. Натижада бу инсоннинг µаётига, маънавиятига, турмуш тарзига, µатто саломатлигига таµдид бґлишга сабаб солмоіда. Бугунги кунга келиб, интернет ва компьютер ґйинларидан нотґІри фойдаланиш ва унга муккасидан боІланиб іолиш кґплаб касалликларни келтириб чиіармоіда. Ґатто интернет-аддикация (интернетга тобелик) ва компьютер ґйинларига тобелик - киберлудомания янги аср касаллиги, деб айтилмоіда. Яъни, Бутунжаµон соІлиіни саілаш ташкилоти интернетга тобелик ва компьютер ґйинларига боІланиб іолишни оІир касалликлар тоифасига іґшди. Сабаби, виртуал µаёт ёшларни худди гиёµвандлик, ичкилик каби ґз домига тортар экан.
Интернетга тобелик нима?
Бу саволга жавобни афсуски маµаллий энциклопедия, луІат ва    бошіа манбалардан топиш мушкул бґлди. Интернетга тобелик - глобал тармоііа µаддан зиёд берилиш ва ундан чиіиб кета олмасликдир.
Киберлудомания эса компьютер технологиялари ва виртуал ґйинларга µаддан зиёд берилиб кетиш оіибатида келиб чиіувчи руµий іарамликнинг бир тури.

Мутахассисларнинг таµлили ва тадіиіотларини ґрганиб, умумлаштириб айтиш мумкинки, фарзандларимизнинг µаддан зиёд интернетдан фойдаланиши ва компьютердан нотґІри, сурункали фойдаланиши оіибатида руµиятга, асабга, умурт-іа поІонасига, кґзига кескин зарар етади. Интернетга тобелик масаласини илмий нуітаи назардан тадіиі этган илк олим Кимберли Янг µисобланади. У 1994 йили интернетпарастликни аниіловчи тест ишлаб чиіди. Тадіиіот натижаларига кґра, Янг іуйидагиларни     хавфли огоµлантириш  (интернетпарастликнинг аломатлари)сифатида іайд этди:
- электрон почтани тинимсиз текшириб туришга интилиш;
- навбатдаги “онлайн” мулоіотга интилиш;
- ґтказган “онлайн” мулоіотдан µузурланиш;
- интернетдан доимий фойдаланиш учун сарфланадиган маблаІларнинг кґпайиши.
Биз “Ґа... болада, бир ґйнаса нима бґлибди”, деган бепарволигимиз уларни ана шу касалликларга дучор іилишини ґйлаб кґрайлик.
Хґш, нима іилиш керак?
Муаммони кґтариб чиіишнинг ґзи бир мураккаб жараён бґлса, унинг ечимини топиш икки чандон мушкулроі иш. Демоічиманки, кґтарилган муаммо борасида бир шахс ё бир гуруµнинг фаолияти етарли эмас. Энди, интернетдан фойдаланишни чеклаш, компьютер ґйинларига    барµам бериш керак, деган хулоса билан масала µал бґлмаслигини ваіт, замон кґрсатаяпти. Муµтарам Юртбошимиз айтганидек: “Жаµон  ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган шундай бир шароитда болаларимизнинг онгини фаіат ґраб-чирмаб, уни ґіима, буни кґрма, деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ґраб олиш, µеч шубµасиз, замоннинг талабига µам, бизнинг эзгу маісад-муддаоларимизга µам тґІри келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиі ва эркин демократик жамият іуриш вазифасини ґз олдимизга іатъий маісад іилиб іґйганмиз ва бу йґлдан µеч іачон іайтмаймиз”.
Шунинг учун болаларимизда мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз, ахборот олиш ва узатиш маданиятини шакллантиришимиз даркор. Јолаверса, вояга етмаган болалар ва ёшларнинг µар хил µуіуіий, маънавий, диний ва ахлоіий томондан салбий таъсир кґрсатишнинг олдини олиш чора-тадбирлари ґіув муассасаларида ва бошіа жамоат жойларида амал іилмоіда. Јолаверса, бу борада махсус іарор, іонун ва бошіа µуіуіий µужжатлар іабул іилинган. Шундай бґлса-да, болаларимизнинг маънавий савияси ва руµий олами кґпроі ота-она томонидан белгиланишини унутмайлик. Бу йґлда µар биримиз µушёр ва масъулиятли бґлишимиз керак. Јолаверса, руµшунос, социолог ва мураббийларимизнинг киберµужум ва интернетдаги таµдидлардан µимоя іилиш йґллари айтилса, бу борада ОАВ томонидан аниі ишончли тавсиялар берилса маісадга мувофиі бґлар эди.
- Болаларни интернет-тобеликдан µимоя іилиш мумкин, фаіат іу-йидаги оддий шартларга риоя іилинса, - дейди руµшунос Зебунисо Аµмедова. – Биринчидан, бола билан мулоіотда бґлиш учун ваіт ажратиш шарт. Иккинчидан, ота-она фарзанди учун интернет йґлбошчисига айланиши лозим. Зеро, “Интернет тушунчаси ва унинг имкониятлари бґйича ота-оналар фарзандларига нисбатан кґпроі билишлари лозим. Айнан улар фарзандларига тармоінинг барча имкониятлари тґІрисида маълумот беришлари керак. Бола фаіатгина ґйинлар ва ижтимоий тармоілар билан кифояланмаслиги маісадга мувофиі бґлади”, дейди Макушкин. Учинчидан, фарзандининг тармоіда нима билан шуІулланаётганидан бохабар бґлиш талаб этилади. Бунда унинг ортидан пойлоічилик іилиш эмас, шунчаки шу мавзу доирасидаги суµбатдан билиб олишга µаракат іилиш, у мулоіотда бґладиган кишилар µаіида µам хабардор бґлиш лозим. Тґртинчидан, фарзандининг бґш ваіти µаіида іайІуриш зарур. Агар болада кґпгина іизиіишлар: китоблар, спорт, мусиіа, жамланма йиІиш мавжуд бґлса, унда маісадсиз тармоілар учун ваіти кам іолади. Шу билан бирга ґсмирда интернет тармоІидан самарали фойдаланиш тушунчаси µам шаклланади.
Руµшунос фикрларидан англанадики, агар биз ахборот олиш маданиятини шакллантирсак, миллий Іоямиз ва маънавий меросимизга таяниб фаолият олиб борсак, фарзандимизни µам шу йґлда тарбияласак, “оммавий маданият” ва бошіа таµдидларга іарши курашувчи иммунитетни кучайтирган, маънавий оламни таназзулдан асраган бґламиз. Шунга эришайлик, азизлар.
          Баµодир РАҐМОНОВ
Муносабат
МАЪНАВИЯТНИ КИМ ЈУТЈАРАДИ?
Ёхуд компьютер ґйинлари, интернетнинг бола саломатлиги ва маънавиятига таъсири

Биринчи маіола

ХХI асрда фан-техника тараііиётининг жадаллашуви, компьютер иніилоби инсоният олдига жуда кґп муаммоларни кґндаланг іилиб іґйди. Глобаллашувнинг болалар ва ёшлар маънавиятига нечоІлик таъсир этаётганини µис этиш іийин эмас. ўоявий курашда ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш учун іандай амалларни бажаришимиз лозим? Дунёни маънавият іутіарар экан, маънавиятни ким іутіаради, деган µаіли савол туІилади. Шу маънода іуйида айнан интернет ва унинг бола саломатлиги, келажагига таµдиди µаіида ґз мулоµазаларимни билдиришни лозим топдим.
Болалик йилларимизда
Болажонларимизга іараб болалик йилларимни эслайман. Јишлоінинг чанг, тупроі кґчалари... кимдир ланка ґйнайди, кимдир футбол. Яна кимдир ёнІоіларни териб, мерганлигини синайди. Мабодо кґчадан бир машини ґтиб іолса, тамом, µаммамиз чанг ютиб, киприкларимизга іор тушгандек бґларди. Мактабда µам ґйин-кулгу авжида эди. Синфдошлар билан танаффусда айтишув, шеър ва топишмоі айтиш мусобаіасини ґтказардик. Совуі кунларда печка ёнида бир нафас исиниб, яна ташіарида іорбґрон ґйнардик. Дарсдан кейин уйга, ота-онамизга ёрдам беришга ошиіардик. Кечіурун чироі ґчса µам шам ёруІида бґлса-да, китоб ґіирдик. Бувиларимиз айтган насиµатлар, ака-опаларимиз ютуілари, уйіу олдидан айтилган эртаклари µали-µануз кґз олдимда кино ленталаридек бир-бир ґтади. Менимча, беІубор ва іувончли болалик йилларини µеч ким унутмаса керак. Айниіса охирги пайтларда бот-бот болалик йилларимни эслашимнинг сабаби - кґз олдимда ґша олтин даврини ґтказаётган жажжи болажонларимни µар куни кузатишим бґлса керак. ¤йланиб іоламан: болаларим худди ґзимга ґхшайди, бироі биз бу іадар жаµлдор, аразчи, аілли ва замонавий эмасдик...бу ниманинг аломати?
Болалигим кечган чанг кґчалар бугун кґз кґрса іувонадиган текис ва равон йґл. Икки томонлама замонавий уйлар. Биз ґіиган бир іаватли эски мактаб биноси ґрнида уч іаватли кґркам, замонавий таълим маскани іад ростлаган. Биз ґтирган парталар энди тарихда іолди. Ґозир іулай парталар, ґіув жиµозлари, кенг ва ёруІ хоналар болаларимиз ихтиёрида.
Кишини ґйлантирадиган масала - ана шундай шароит ва имкониятдан тґІри фойдаланиш ва билдирилаётган ишонч-ни оілаш учун тґІри µаёт тарзини олиб бориш. Жумладан, болаларимизнинг бахтиёр дамлари, ёруІ келажаклари учун кґринмас ва билвосита таъсир кґрсатаётган маънавий таµдид ва тажовузлардан асраш, бунга іарши маънавий иммунитетни µосил іилиш.
Болаларимизнинг ґзига хос “хусусиятларини” гоµида англаймизу “замона зайли”га йґйиб іґямиз. Ваµоланки, уларнинг беІубор болаликлари ва эртанги келажаги учун, ґша замонавийлик деб айтаётган “хусусиятлари”га биз ґзимиз пешволик іилаяпмиз.
Болаликнинг “ґІрилари”
Кґп бора кузатганман. Кґчада болаларнинг бирлашиб, дґстлашиб, жамоа бґлиб ґйнаши камдан-кам кґзга ташланади. “Ґа, энди, µозир µамма боласини уйида олиб назорат іилаяпти-да”, деган фикр туІилиши мумкин. Эµтимол шундайдир, бироі биз жамоа бґлиб ґйнашини соІиниб іолган болаларнинг кґпчилиги уйда эмас, интернет кафеларда жамоа бґлиб ґйнамоіда. Биз, содда ва Іґр болаларга ґхшаб улар чиллик, шеър айтиш, футбол ё турникка осилиш билан ґзаро куч синашиб эмас, балки виртуал оламда “ур-йиіит” жанридаги ґйинларда катталар эплаши іийин бґлган “миссия”ларда  “баµслашяпти”. ўолиб чиіиб, гулдурос солиб баіираяпти. ЈайІули томони, баъзи болаларимиз, мактабдан чиііан заµотиёі “Game klub” ё интернет-кафеларга шошиб, виртуал ґйинлар ґйнашга шґнІийдилар. Ґатто тушлик ваіти ґтганини µам сезмай іолишади. Јолаверса, тушлик пулини µам ґша ґйинга сарфлашади. Гуриллаб навбат кутиб, компьютерга ёпишган жажжи мижозларни кґриб эса интернет-кафе администратори чаііон савдодан сархуш бґлиб ґтиради. Ґам ваітини, µам наідини, µам саломатлигини, µам келажагини совураётган бу болаларга ким жавобгар? Ким уларга шу таµдидларни тушунтиради? Ким уларни бу йґлдан іайтаради? Биз - болаларимизни яхши кґриб, гоµида талтайтириб, іґлига меъёридан ортиі пул берган ота-оналарми? ЈулоІим тинчисин, деб планшет ё смарт-фонлардан ґйинларни іґйиб, ґз фарзандларимизни овутаётган кимсаларми? Йилига бир марта бґлса-да, газета ё китоб сотиб олишни унутиб, болаларига компьютер сотиб олиб берган “Іамхґр” ота-оналарми? Балки мактабга ґіиш учун іатнаса-да, маънавий озуіа ва тарбияга муµтож фарзандларга µар хил шоколад ва фаст-фуд таомлар олиб берувчи опа-акалардир? Ваµоланки, фарзандимиз салом беришни унутса, мактабни, устозини койишга тушамиз. Аслида, бирламчи тарбия ґчоІи ва камолот макони оилада эканлигини баъзиларимиз унутиб іґймаяпмизми?
Фактларда маънавиятни емирувчи омиллар
Ґар бир сґзнинг асоси бґлгани яхши. Кейинги кунларда интернет масаласи оммалашиб кетгач, телевизорга боІланиб іолиш муаммоси камайгандек бґлди. Аслида компьютер технологияларининг зарари телевизордан µам ошиб тушди. Телевизорга боІланиб іолган ёшлар кґпми ёки интернетга? Бу µам муµим масала. Шу савол билан Яндекс сайти сґровнома ґтказмоіда. Ґозирги кґрсаткичга кґра, 686 нафар бола телевизорга, 10109 нафар бола эса интернетга боІланиб іолганига иірор бґлишган.
Статистик маълумотларга кґра, µар хил илмий, ахлоіий, маънавий билимлар ва ахборотлар олиш мумкин бґлган интернет тармоІидан 80 фоиз болалар ва ґсмирлар фаіат µордиі ва кґнгилхушлик учунгина фойдаланишади. ЮНИСЕФ томонидан ґтказилган сґровнома натижаларидан µам буни пайіаш мумкин: маълум бґлишича, интернетдан фойдаланувчи 90 фоиз бола ахлоісиз сурат ва видеоларга дуч келишган, 60 фоизи эса ушбу турдаги ахборотни маісадли равишда излаган.
Хабарларга кґра, инглиз ґсмирларининг бошіа мамлакат ёшларига іараганда уюшган жиноятчилик ва зґравонликка берилиш µолатлари юіори. Бунга сабаб -болаларга керагидан ортиі даражада эркинлик берилгани. Уларни µозирдан айш-ишратга берилиб, турли ахлоісиз хатти-µаракатлардан µеч ким іайтаролмаяпти. Оіибатда британиялик ґсмир іизлар орасида µомиладорлик даражаси Европа бґйича энг юіори кґрсаткичга етган. Ачинарлиси, бу µодисаларда маънавий іашшоілик ва интернетдан ноґрин фойдаланишнинг µам катта таъсири бор.
Ґар йили интернетдан фойдаланувчилар сони 200 миллион нафарга кґпаймоіда ва 2016 йилга бориб, уларнинг умумий сони 3 миллиардга етиши башорат іилинаётганини инобатга олсак, бу борада муаммолар наіадар жиддий ва долзараб эканлигини англаш іийин эмас.

           Баµодир РАҐМОНОВ.

"ШАПКА"

Бир ошнамиз автомашина харид қиладиган нияти борлигини айтди. Автосалонларни айландик, биз “буюртма” қилмоқчи бўлган автомобиль йўқ. Таниш-билишлардан сўрадик, сотувда йўқ. Кутиш керак экан
Кунларнинг бирида ҳалиги ошнамиз уйга келиб муддаосини ҳал қиладиган одамнинг топганини айтди. Бирга боришимни сўради. Белгиланган жойга шаҳардаги кафеларнинг бирида ўша одам билан учрашдик. У ўзининг мошинасини сотмоқчи десам...”менинг мошинам эмас, лекин топиб бераман...” дея саволомуз бизга қаради. Биз ҳам рози бўлдик хурсанд бўлдик. Кейин хурсандчилигидан ошнамиз дастурхонни тўлдириб ташлади. Ароқларни ҳам тўлдириб-тўлдириб пиёлаларга қуйди. Оғзини тўлдириб-тўлдириб, “машина олсам...” сўзлари билан бошланадиган орзуларини ҳикоя қилиб берди. Хуллас, уч киши қарийб уч соат ўтирдик. Охирида биз хизмат қиладиган бўлдик, ҳалиги “воситачи”ни иззат-икром қилиб уйигача олиб бордик. Кейин ошнамизни уйигача.
Эртаси куни қарасам, ҳалиги “воситачи” акамизнинг шапкалари ва шарафлари қолиб кетибди. Энди унинг телефонини билмайман. Вақтимни топиб ошнамга бераман, деган хаёлга ишга келдим. Тушликка яқин ошнамиз телефон қилди:
- Яхшимисан, кечаги одам телефон қилди, машина тайёр экан, фақат шапкани олиб келинг деяпти?
- Шапкани? Хаа...шапкаси менда!
- Унда кечга яқин учрашамиз.
Ошанмиз билан кечга яқин учрашдик. Унга шапкани ҳам шарфни ҳам бердим. Кечаги воситачи” ҳам топилиб келди. Ошнамиз хурсанд бўлиб деди:
- Ака, мана шапка, энди ўша автомашинани ҳал қилиб беринг!
У эса ҳайрон бўлиб бир менга бир ошнамгақарарди. Сукунат узоқ чўзилмасин деб мен ҳам гапга қўшилдим:

вторник, 13 октября 2015 г.

Маънисиз оламдан изладим маъно,
Бемаъни маънони айладим пайдо. 
Олам мантигини билмадим токи 
Топмадим
ўзимдан моҳият маъно.
Узини куролмай кузгуга шодон,
Ажабки айбламиш бизни бир нодон.
Илоннинг захридан даво курганмиз,
Уша нодонлик хам доноликка кон!

понедельник, 12 октября 2015 г.

ХУДБИНЛИК ВА ДАРАХТ



Кўплаб бадиий асарларда бировга фойдаси тегадиган, фидойи, меҳнаткаш ва донишманд инсонни мевали дарахтга ўхшатишади. Қўшнимизнинг уйида катта бир тут дарахти бор эди. Жуда серҳосил ва улкан дарахт. Кунларнинг бирида қарасам дарахтни кесиб, таналарини бурдалаб ташлашаяпти. Сўнг қўшнимдан нимага бу дарахтни кесиб ташлашаётганини сўрадим. У бамайлихотир жавоб берди:
- Менимча қариди... Мева тугмай қолди.
Р/
S: Худбинлигимизни ҳатто табиатга ҳам курсатамиз!

ПОЙАНДОЗ


Тўйхона. Ҳамма келин-куёвларни кутаяпти. Уларнинг пойига узундан узун оқ матодан пойандоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота хурсандчилигидан ўғлининг бўй бастини кўриб қувонди. Олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги “махсус” йўлакда эди, пойандозга оёқ қўйишини билади, бирданига кимдир баланд овозда бақирди:
- Отахон четга ўтинг, келин-куёвлар учун полйандозни расво қилаяпсиз...у сиз учун эмас.
Ўша воқеадан сўнг ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса албатта пойандоз тўшаб, унга эса аввал ота-онам қадам ранжида қилишини истайман.

Меҳрини пойандоз қилган ота-оналарга боримизни пойандоз қилсак кам.

суббота, 10 октября 2015 г.

МУСИҚА ОЛАМИДАГИ «ҲУСНБУЗАРЛАР»

Маънавий тарбия воситаси

Боғчадан шодон келиб ўзини бувисининг қучоғига отган қизим янги қўшиқ ўрганганини айтиб мақтанди. қўшиқда шундай сатрлар бор:
«Дунёга тинчлик керак...
Тинчлик керак бизларга...
Тинчлик керак дунёдаги

Барча ўғил-қизларга!»

Қўшиқдан ва унинги матнидаги сўзлардан тўлқинланиб кетдим. Уни ўргатган боғча опасига минг раҳмат, дедим. «Мана бу тарбия, маънавий юксалиш дебочаси», хулоса қилдим ўзимча. Шу пайт Президентимизнинг «Юксак маънавият - енгилмас куч» асарида ёзган «Энг муҳими, бугунги кунда мусиқа санъати навқирон авлодимизнинг юксак маънавият руҳида камол топишида бошқа санъат турларига қараганда кўпроқ ва кучлироқ таъсир кўрсатмоқда», деган сўзлари ёдимга тушди. Юртбошимизнинг ана шу эзгу ғоялари туфайли боғча ёшидаёқ санъат, мусиқа ва спорт сирлари болаларимизга ўргатилмоқда. Бу албатта ёш авлоднинг маънавий етук, руҳан тетик ва жисмонан соғлом бўлишига замин яратади, эзгулик томон тарбиялайди.

«Дижей»нинг қўшиғи

Қизимни сайрга олиб чиқдим. Истироҳат боғида байрам, хурсандчилик, куй-қўшиқлар авжида. Магнитофон орқали қўшиқ қўйилаётган майдонга яқинлашдик. Болажонларимиз қувнаб рақсга тушаяпти... Бироқ мусиқа матнини эшитиб кайфиятим тушиб кетди. Унда шундай сатрлар бор:
«Хей-я, тўхта, етиволсам еб қўяман...
Юрагимни ёндирма, ҳазиллашмадим, еб қўяман...»
Такрор айтилаётган бу сўзлардан қанча уринмай, ҳеч қандай маънавий тарбия ёки маърифий сўзларни тополмадим. қизиғи, бу сўзларни болажонлар жўр бўлиб айтишяпти, менинг қизим ҳам.

Ўйланиб қолдим, биз болажонларимизга қандай қўшиқларни эшиттираяпмиз. Атрофга қарасам, ўша қўшиққа ўйнаётган болаларини кўриб ота-она ҳам хурсанд. Кейин қўшиқ қўяётган йигитдан (уни «Дижей» дейишаркан) бу қандай қўшиқлиги, уни ким куйлаётганини сўрадим. Ёш хонанда Зуҳриддин Баҳриддиновнинг «Қизил шапкача» қўшиғи экан. Бу қўшиқ билан хонанда нима демоқчи? Тингловчилар ундан қандай маънавий озуқа олиши мумкин? Кўчада, истироҳат боғида хоҳлашганини қўйишадида, деб ўйладим (ваҳоланки, истироҳат боғларида, мусиқали фонтанларда ва бошқа маданий жойларда қўйиладиган мусиқалар назорат қилиниши лозим). Кечга яқин худди «Мана, кўриб қўйинг», дегандек, бояги «Қизил шапкача» «Navo» телеканали орқали янграётганини, унга яна клип ҳам ишланганини кўриб ҳайратдан донг қотдим. Сўнг яна мулоҳаза қилдим: эҳтимол, мен бу қўшиқлар моҳиятини тушунмаётгандирман.

Саёз мазмунли қўшиқдан нима кутамиз?

Биз фарзандларимизни миллий қадрият ва анъаналар, ахлоқий меъёрларга ҳурмат руҳида тарбиялашга минг уриниб, ўзимиз уларга тўлиқ шароит яратмасак, қандай бўлар экан. Ваҳоланки, бугун ўзлигимизни англаш, баркамол авлодни вояга етказиш, ҳар хил маънавий таҳдидларга қарши курашиш учун Президентимиз раҳнамолигида давлат даражасида эътибор қилинган. Бу йўлда анчайин амалий ишлар ҳам қилинмоқда, маълум ижобий натижаларга ҳам эришилмоқда. Бироқ бунга билиб-билмай соя солаётган баъзи бир ҳолатларни қандай изоҳлаш мумкин? Демоқчиманки, бир ёш мурғак қалбнинг маънавияти ва руҳиятига салбий таъсир этувчи қўшиқ, клип ва ахборотни жамиятга очиқ-ойдин тарғиб қилаётганларга қандай муносабат билдирилмоқда? Ваҳоланки, бунинг олди олинмаса, савияли қўшиқ, куй қулоғимизга янграмай, фақат поп-мусиқа, яъни «оммавий маданият»ни тарғиб этувчи қўшиқлар куйланса, такрор эшитилаверса, биз фарзандларимиз олдида, уларнинг саёз маънавияти олдида жавобгар бўлиб қоламиз.

«Поп-музика» нима?

Бугунги кунда айрим савиясиз қўшиқлар-у мазмунсиз шеърсифат сўзлар (уларни шеър деб ҳам бўлмайди) ҳақида юртдошларимиз, ОАВ ва бошқа соҳа вакиллари томонидан кўплаб танқидий фикрлар билдирилмоқда. Шунинг баробарида асл санъат, мусиқа ва оҳангни мактабларда ва бошқа таълим даргоҳларида ҳам ўргатишмоқда. Шундай бўлса-да бу борада танловда адашаётган томошабин ва қўшиқ шинавандалари ҳам йўқ эмас.

Анча асрлар аввал улуғ бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний мусиқа, оҳанг шеър ва уларнинг уйғунлиги борасида шундай сўзларни билдирган: «Оҳанглар  руҳга (қалбга) тартибга туширилган, шаклга киритилган бўлгандагина кучли таъсир қилади: чунки руҳ (қалб) тартибга кирган нарсани тезроқ қабул қилади ва шунинг учун ҳам у шеърга туширилган нарсани осон илғайди ва шу сабабли у шеърга кўпроқ интилади, чунки шеър низомли (тартибли)дир: аммо у мусиқа билан оҳанглаштирилган шеърларга янада кўпроқ майл қўяди, негаки (бунда) шеърнинг тартиби оҳанг мутаносиблиги (гармонияси) билан уйғунлашган бўлади». Афсуски, бугун бу ҳақиқатни англамаётган, аксинча пул ёки бирор манфаат учун енги-елпи қўшиқлар куйлаётган хонандалар кўп.

Айтиш жоизки, кўпчилик ҳаваскор хонандалар ўзлари билмаган ҳолда поп мусиқани, унинг замирида «оммавий маданият»ни тарғиб қилишмоқда. Манбаларга кўра, «Оммавий маданият»да «поп (оммавий)-музика» алоҳида ўрин тутади. «Поп-музика»ни «янги рок» белгилайди. «Янги рок», таъбир жоиз бўлса, кучайтирилган ритмик тузилмали мусиқадир. Яъни, жазавали ритм, зарб, шовқин бу мусиқанинг асл қиёфасидир. У тинглашга, қалбдан ҳузурланишга эмас, балки вужуд ҳаракатига, талвасали рақсга йўналтирилган. Умуман айтганда, «поп-музика» ижрочилиги кўнгилочар мусиқа ниқоби остида оммавий васвасали, шайтоний талвасали, бадахлоқ рақслар, кўпинча охири жанжал, ур-йиқит, ваҳшийликларга бориб етадиган агрессив дискотека шоуларини уюштириш билан ажралиб туради.

«Поп-музика» намояндалари ўз «оммавий»ликларини таъкидлаш учун саҳнадаги хатти-ҳаракатлари ва кийим-либослари намойишида ҳам - одоб-ахлоқ, жамиятга эҳтиром туйғуларини рад этиб, асосан кўча, оломончилик қонун-қоидаларига амал қиладилар. Ва ўзларининг кулгули даражада ажралиб турадиган шундай рафторларидан фахрланадилар. Афсусланарли томони шундаки, бундай ҳолатларни «поп-музика»чилар санъатдаги демократизмнинг, халқчилликнинг тантанаси, деб билишади. Ваҳоланки, бундай жараён фақат маънавий қашшоқлик, ахлоқий таназзулга, шунингдек, инсоннинг ўзлигидан бегоналашувига, руҳиятининг бузилишига хизмат қилади.

Ҳавойи қўшиқлар куйчилари саҳнада ўзларини безорилардай тутиши санъатни ва санъаткорликни ерга уради. Бу эса ҳайрон қоларли эмас: чунки асл санъатни ерга уриш - «Оммавий маданият»нинг дастурий, яъни ўз олдига мақсад қилиб қўйган вазифаларидан биридир. «Поп-музика» намояндалари ижро этадиган қўшиқ матнлари шеъриятнинг оддий талабларига жавоб бермайди. Улар кўпроқ кўчада мавжуд беҳаё, жаргон ибораларга - қадриятларни, инсоний эзгуликларни киноя, мазах қиладиган сўзларга асосланган бўлади.

Тумтароқ оҳанглар ва бемаъни шеърлар

Бизнинг санъат ва маданиятимиз асрлар давомида инсоният цивилизацияси тараққиётида муносиб ҳисса қўшиб келган. Ундаги ўзига хослик, миллийлик, маънавий юксаклик ҳам ҳали-ҳануз кенг жамоатчилик томонидан эътироф этилмоқда. Бу жараён, айниқса, «Шарқ тароналари» мусиқа фестивалида ҳам ёрқин намоён бўлади. Айнан Ўзбекистон заминида бундай нуфузли мусиқа фестивалини ўтказилишининг ўзи биздан санъат ва маданият қанчалик юксалаётганидан, унинг илдизлари эса узоқ тарихга бориб тақалишидан далолат беради.

Афсуски, ўзимизга хос санъат йўналишимизга «эскирган» йўналиш деб қараб ўзини замонавий деб тутиб, қолипга сиғмас қўшиқларни куйлаётган баъзи бир ёш хонандалар бугун менимча, санъат дарсларини мусиқа сабоқларига муҳтож. Чунки айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг шинавандаларга тақдим этаётган қўшиқлари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермайди. Нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида ҳам очиқдан-очиқ ажнабий “оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиш ҳолатлари тез-тез учраб туради. Бу ҳолат эса чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмайди. Айниқса, миллий анъаналаримизга, ахлоқ-одоб қоидаларига мутлақо тўғри келмайдиган клиплар, турли тиллардаги сўзларни қориштириб ёки талаффузни атайлаб бузиб айтиш каби номуносиб ҳаракатларни айрим ёш ижрочилар ўзи учун қандайдир янгича услуб деб билаётгани санъатни, унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунмасликдан бошқа нарса эмас. Бунга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Масалан, «Уммон» гуруҳи томонидан ижро этилган бир қўшиқда шундай сўзлар бор:
«Мани муҳаббатим севгингга зор,
Кўзларим кўзингга интизор.
Нега кўйлагинг кенг эмас, тор,
Менимча бугун байрам бор».

Аввалги икки сатрда мантиқсизлик бор, яъни «муҳаббат севгингга зор» эмиш. Хонандалар агар муҳаббат ва севги категориялари ҳақида озгина илмий тушунчага эга бўлганларида бу қўшиқни эҳтимол куйлашмасди. Охирги икки сатр эса ҳаммасидан ошиб тушади, яъни тор кийим кийиш бу байрам белгиси?! Яна бир таниқли хонанда Жасур Умировнинг «Вай-вай» қўшиғидаги сўзларга эътибор қаратсак:
«Баҳорда ёмғир сочилиб, 
Қара, кетибсан очилиб, 
Сани кўра олмаганлар,
Доим юради гапириб.
Дугоналаринг жим ўтирсин
Ундан кўра эрга тегсин
Улар соддалигинг билар
Кўрасан бизни айирар».

Бу қўшиқ матнини ким ёзган ва бу билан у нима демоқчи? Ачинарлиси, бу каби қўшиқларда яна шеър муаллифлари ҳам ёзилади. Бу адабиётшунос олимларимиз ва танқидчиларимиздан шеър ва унинг санъати ҳақида эътибор қаратишни талаб этади.

Баъзи бир қўшиқ куйлаш иштиёқидаги ёшлар минглаб одамлар олдида сўз масъулиятини унутган кўринади. Хонанда Тоҳир Усмоновнинг бир қўшиғи нақорати шундай:

«Диги, диги, диги,
Ёқади менга
Ёрнинг билак узуги…».

Бу билан йигитнинг ёрига эмас, унинг қўлидаги билакузугига ҳаваси нимага шамъа деб ўйлайсиз? Ботир Яминов ижросида янграган қўшиқдан:
«Ўйнасин мани гул ёрим,
Ўйнасин жоним,
Айлансин моҳитабоним,
Хиром айласин жоним».

Илмий тил билан айтганда тофтологияга берилган бу каби қўшиқчилар фақат мусиқага зўр бериб унинг асл моҳияти маъно-мазмунини унутиб қўйгандек.
«Серенада ижод» гуруҳи томонидан куйланган бир қўшиқда:
Нози, нози, нози,
Севгилимнинг нози,
Ўзини олиб қочади
Жуда нози-нози»дейилади

Шу ҳам шеърми? Оддий сўз деб қабул қилсангиз ҳам бунда маъно-мантиқ йўқ. Ваҳоланки, бу «қўшиқ» даражасида куйланмоқда.
Айтганча, ҳозир кўпчилик «замонавий қўшиқчи»лар қўшиқ бошида ё ўртасида ритм ва йўналишларини бирданига ўзгартириб, оддий сўзларни сўзлашмоқда. Масалан, «Манго» гуруҳининг» «Гулбадан» қўшиғи шундай сўзлар билан бошланади: «Хи-хи...асалим бу меҳмон кеп қопти деб бир пиёла чой ҳам бермадинг-а-а». Ўзбек адабий тилини бузиб, ўз шева ва савияси даражасида гапириши етмаганидек, яна номақбул сўзларни, киноя ва истеҳзоларни айтаётган ёш хонандаларга қандай баҳо бериш мумкин?

Киноя ва истеҳзо деганда, беихтиёр «Божалар» гуруҳи ёдимга тушди. Унинг сўнгги йиллардан яратган қўшиқларининг кўпи кулги, истеҳзога қаратилган. Ваҳоланки, кулги, истеҳзо ва кинояда ҳам мантиқ, мазмун бўлиши, ўзига хос тарбиявий аҳамият касб этиши лозим. «Божалар» гуруҳининг қўшиқларида бунинг аксини кўриш мумкин. Масалан, гуруҳ ижросидаги «Зулфия» қўшиқ матнларига эътибор беринг:
«Сен, сен, сеньорина
Сенга бўлай мен ёрина
Қора қошингга тушди кўзим
Ошиқ бўлдим о Зулфия.
Туфлигингни тақиллатиб
Чўнтагимни шақиллатиб
Кетиб қолдинг лақиллатиб
Ушлаб олсам о Зулфия...»
Бу каби мисоллар бугунги шоу-бизнес оламида кам эмас. Ачинарлиси, юқорида айтилган қўшиқларнинг баъзилари телевидение орқали намойиш этилади. Бундай хатти-ҳаракат маънавият қуёшига худди соябон тутгандек. Бошқача айтганда, ўсиб чиқаётган навниҳолни маънавият ва маърифат қуёшидан тўсиб қўйгандек гап. Зеро, Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида айтганларидек, «Агар инсоннинг қулоғи енгил-елпи, тумтароқ оҳангларга ўрганиб қолса, бора-бора унинг бадиий диди, мусиқа маданияти пасайиб кетиши, унинг маънавий оламини сохта тушунчалар эгаллаб олиши ҳам ҳеч гап эмас…»

Бўларкан-ку

Бизни ўйлантирадиган савол бор: нега кўпчилик эстрада хонандаларимиз классик ва замонавий ўзбек шеъриятининг энг намунали асарларидан фойдаланишни хуш кўрмайди? Менимча, ўша чин санъат даражасида кўтарилган шеърларни куйлаш учун, аввало, унинг маъно-моҳиятини тушуниш учун ҳам савия керак, билим керак. Бу борада Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ўзига хос янгилик яратди. Унинг Бобур ғазалларини эстрада йўналишида куйлаганини эшитиб, рости қувондим ва «Бўларкан-ку», деган хулосага келдим. Бу борада Ойбек Ҳамроқулов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Оғабек Собиров, Зулайҳо Бойхоноваларнинг ҳам ижодий изланишлари ибрат олгулик даражасида.

Хуллас, муаммодан муддао, бугун ҳар бир хонанда сўз санъати ва масъулиятини билиши, куйлаётган қўшиғи қандай руҳий-маънавий озуқа беришини англаб етиши керак. Инсоннинг маънавий салоҳиятининг шаклланишида ўзидаги интилиш, билиш ва англаш баробарида теварак-атрофнинг муносабати, ахборот оқими ва таъсири жуда катта рол ўйнайди.
Баходир РАХМАНОВ.

ҚАЛБ РАҚСИ


Шамолнинг шавқи ва дарахт баргларининг завқидан рақсга тушаётган дераза пардасини кўриб чунонам завқландимки, беихтиёр ўзим ҳам рақсга тушдим. Айланиб-ўргилиб насим сабонинг оҳангию баргларнинг қарсаклари остида энг кучли раққос бўлдим. Улар менинг рақсимдан тўлқинлангандек, оҳанг ритмини янада тезроқ ва жўшқинроқ этарди. Мен эса учиб рақсга тушардим...
Буни ўғлимга, уйга келган меҳмонларга завққа тўлиб айтиб берардим. Бироқ улар ишонмас эди. Улар қўл оёғи фалаж одам қандай рақс тушиши мумкин, бу ақлдан озибди, деб сунъий табассум қилиб қўйишарди. Аслида эса уларнинг рақслари сунъий эди. Улар менчалик қалбан ва руҳан рақс тушолмасди. Улар табиатдан шу қадар узоқ эдиларки...


ГАП ШАКЛДА ЭМАС, МАЗМУНДА!


Таҳририятга ишлаш учун ёш бир ижодкор келди. Ўзини таништириб, қўлидаги олтита китобни менга тақдим қилиб:
- Бу нашрдан чиққан китобларим...- танишиб чиқинг, - деди. Китобларнинг номи ва чиққан нашриётларига кўз югуртирдим. Сўнг:

- Қоилман...бироқ синов тариқасида таҳлилий бир мақола ёзсангиз... – деб синов шартини айтдим.
         - Ахир мана ёзганларим – деб китобларга ишора қилди.
         - Гап қанча китоб чиқаришда эмас, аксинча қанча ўқувчи китобингизни ўқиб фикр билдиришида. Маънавий озуқа сифатида қабул қилганида, - дедим сермаҳсул ижодкорга – Бир гапда бир китоб маъно бўлиши, ўн китобда бир маъно бўлмаслиги ҳам мумкин. Гап шаклда эмас, мазмунда! 

Ташаббус: сиз нима дейсиз? «ИЛТИМОС...ЁШИ КАТТА ЙЎЛОВЧИЛАРГА ЖОЙ БЕРИНГ»


Бекатдаман. Узоі ваіт кутган «9» йґналиш бґйича µаракатланувчи автобус келди. Шамоли худди метроникидек юзимгиз шапат ургандек бґлди. Автобусга чиідим. Яна шу тезликда автобус ґз йґналиш бґйича µаракатлана бошлади. Ґайдовчи худди нимадандир іурурі іолгандек талвасада. Ёнимга іарасам бир йигитча ґтирибди. Унинг чап ёнида эса етмиш ёшлар атрофидаги бир отахон оёІида тик турибти. Жаµлим чиіди, виждоним іийналди. ¤зим µам тик турибман-да, бґлмасам, шарта туриб, отахонга жой берардим. Шу мен іилмоічи бґлган савоб ишни нега ґриндиііа михланиб ётган йигитча іимаяпти? Балки сезмаётгандир. Ґозир смартфон деганлари шунаіа: ёшларнинг эс-µушини олиб іґяди, мафтун іилади, ґзига тортади. Сал іараб ґтирдим, вазият ґзгармади. Ноилоч йигитчанинг елкасини іоіиб:
- Укам, туринг, шу ёши катта отахонга жой беринг...-дедим илтимос оµангида. Йигитча эса µумрайиб «Пулини тґлаб іґйганман» деб жавоб іайтарди. 
- Биз µам пул тґлаймиз...савоб-ку ёши катта одамларга жой бериш

- Ґозир шу гапларни муаллимиз дарсда ґн марталаб іайтарди. Мабодо сиз уларнинг шогирдлари эмасми?
Бу билан йигитча мени калака іилаётганини англадим ва жаµл устига унга жавоб іайтармоічи эдимки тґсатдан бояги отахон гап іґшди:
- Болам, тик туриб µам йиіилмаймиз, майли іґйинг, асабингизни бузманг-деб мени тинчлантирди. Нима дейишни билмай іолдим. Лекин йигитчани  мажбуран ґрнидан турІизиб, ґрнига отахонни ґтиришга кґндирдим. Бу ишни менинг ґрнимга бошіа µар іандай одам µам іилар эди. Алам іилгани шунча тортишувга бошіа µеч ким ґз муносабатини билдирмади. Гґё µамма «манга нима...»деб томшабин йґловчи бґлиб ґтиргандек эди. 
Бу каби µолатларга кґп гувоµ бґламиз. Бироі, µар доим µам бунга муносабат билдиришни лозим деб билмаймиз.

Тан олиб айтиш керак, жамоат транспорти муаммоларнинг кґпи яіин йилларда ґз ечимини топди. Мустаіиллик туфайли юртимиз дунёдаги автомобилсозлик саноати ривожланаётган саноіли мамлакатлар іаторига іґшилди. Бугун Асака ва Самаріанд автомобил заводларида ишлаб чиіарилаётган замонавий енгил машина ва автобуслар халіимиз оІирини енгил, узоІини яіин іилмоіда. Энг муµими, бир ваітлар муаммо бґлган транспорт іатнови масаласи ґзимизнинг автоуловлар µисобига  µал бґлмоіда. Техник жиµатдан соз ва шароит жиµатидан йґловчиларнинг барча талабларига жавоб берувчи энг замонавий автобусларнинг вилоятимизда ишлаб чиіарилаётгани кишини іувонтиради. Бироі, бу іувонч ва шукроналикка юіорида айтган баъзи бир µолатлар шарпа солаётгандек. Ёш ва соІлом йґловчиларнинг ногирон, µомиладор, ёш болали ва ёши катта йґловчиларга жой бермаслиги каби хунук µолатлар у іадар катта масала эмасдир, бироі бу муаммо бошіа бир муаммоларни келтириб чиіаришини инобатга олсак, унинг ижобий µал этилиши маісадга мувофиідир. 
Юіорида сґзимиз аввалида бекорга метрони эсламдик. Гап шундаки, Тошкент метросида минган заµотингиз кґпчилик йґловчиларнинг шиорига айланган яхши бир гап овоз кучайтиргичлар оріали айтилади: «Ґурматли йґловчилар, илтимос, ёш болали, ногирон ва ёши катта йґловчиларга жой беринг!». Бу сґзларни эшитган µар бир йґловчи албатта бефарі бґлолмайди. Бу жуда яхши ва самарали «эслатма». Демоічимизки, йґловчи транспорти, автобусларда µам шу каби ёзиб олинган «эслатма» йґйилса ва µар бир бекатда такроран іґйилса. Ёки кичик µажмда автобуснинг ичида ойналар ёнида µамма кґрадиган жойда «илтимос, ёш болали, ногирон ва ёши катта йґловчиларга жой беринг!» деган сґзлар ёпиштирилса, аъло иш бґлар эди. Эµтимол шу ёзувларни ґіиб, шу гапларни эшитиб, баъзи бир калтабин ёки «билмай іолган»лар андиша іилиб йґловчилик этикаси, одобига амал іилиб жой берар. Албатта, виждонли йґловчилар савобталаб инсонлар кам эмас, бироі кенг жамоатчилик фикрини уйІотиш ва диііатини жалб іилиш маісадади автобусларда юіорида айтилган матнлар «реклама» іилинса, маісадга мувофиі бґлар эди. ¤йлаймизки, бу масала бґйича соµа мутасаддилари ґз мунсабатини билдиради.


Баµодир РАҐМОНОВ.