Тўйхона. Ҳамма келин-куёвларни кутаяпти. Уларнинг
пойига узундан узун оқ матодан пойандоз тўшалган, йўлаклари гуллар ва шарлар
билан безатилган. Ниҳоят келин-куёв келди. Ота хурсандчилигидан ўғлининг бўй
бастини кўриб қувонди. Олдига пешвоз чиқди. Ҳалиги “махсус” йўлакда эди,
пойандозга оёқ қўйишини билади, бирданига кимдир баланд овозда бақирди:
- Отахон четга ўтинг, келин-куёвлар учун полйандозни расво қилаяпсиз...у сиз учун эмас.
- Отахон четга ўтинг, келин-куёвлар учун полйандозни расво қилаяпсиз...у сиз учун эмас.
Ўша воқеадан сўнг
ўзимнинг, ўғлимнинг, қизимнинг тўйи бўлса албатта пойандоз тўшаб, унга эса
аввал ота-онам қадам ранжида қилишини истайман.
Меҳрини пойандоз
қилган ота-оналарга боримизни пойандоз қилсак кам.
Комментариев нет:
Отправить комментарий