Шамолнинг шавқи ва дарахт баргларининг завқидан рақсга тушаётган дераза пардасини кўриб чунонам завқландимки, беихтиёр ўзим ҳам рақсга тушдим. Айланиб-ўргилиб насим сабонинг оҳангию баргларнинг қарсаклари остида энг кучли раққос бўлдим. Улар менинг рақсимдан тўлқинлангандек, оҳанг ритмини янада тезроқ ва жўшқинроқ этарди. Мен эса учиб рақсга тушардим...
Буни ўғлимга, уйга келган меҳмонларга завққа тўлиб айтиб берардим. Бироқ улар ишонмас эди. Улар қўл оёғи фалаж одам қандай рақс тушиши мумкин, бу ақлдан озибди, деб сунъий табассум қилиб қўйишарди. Аслида эса уларнинг рақслари сунъий эди. Улар менчалик қалбан ва руҳан рақс тушолмасди. Улар табиатдан шу қадар узоқ эдиларки...
Комментариев нет:
Отправить комментарий