понедельник, 19 октября 2015 г.

"ШАПКА"

Бир ошнамиз автомашина харид қиладиган нияти борлигини айтди. Автосалонларни айландик, биз “буюртма” қилмоқчи бўлган автомобиль йўқ. Таниш-билишлардан сўрадик, сотувда йўқ. Кутиш керак экан
Кунларнинг бирида ҳалиги ошнамиз уйга келиб муддаосини ҳал қиладиган одамнинг топганини айтди. Бирга боришимни сўради. Белгиланган жойга шаҳардаги кафеларнинг бирида ўша одам билан учрашдик. У ўзининг мошинасини сотмоқчи десам...”менинг мошинам эмас, лекин топиб бераман...” дея саволомуз бизга қаради. Биз ҳам рози бўлдик хурсанд бўлдик. Кейин хурсандчилигидан ошнамиз дастурхонни тўлдириб ташлади. Ароқларни ҳам тўлдириб-тўлдириб пиёлаларга қуйди. Оғзини тўлдириб-тўлдириб, “машина олсам...” сўзлари билан бошланадиган орзуларини ҳикоя қилиб берди. Хуллас, уч киши қарийб уч соат ўтирдик. Охирида биз хизмат қиладиган бўлдик, ҳалиги “воситачи”ни иззат-икром қилиб уйигача олиб бордик. Кейин ошнамизни уйигача.
Эртаси куни қарасам, ҳалиги “воситачи” акамизнинг шапкалари ва шарафлари қолиб кетибди. Энди унинг телефонини билмайман. Вақтимни топиб ошнамга бераман, деган хаёлга ишга келдим. Тушликка яқин ошнамиз телефон қилди:
- Яхшимисан, кечаги одам телефон қилди, машина тайёр экан, фақат шапкани олиб келинг деяпти?
- Шапкани? Хаа...шапкаси менда!
- Унда кечга яқин учрашамиз.
Ошанмиз билан кечга яқин учрашдик. Унга шапкани ҳам шарфни ҳам бердим. Кечаги воситачи” ҳам топилиб келди. Ошнамиз хурсанд бўлиб деди:
- Ака, мана шапка, энди ўша автомашинани ҳал қилиб беринг!
У эса ҳайрон бўлиб бир менга бир ошнамгақарарди. Сукунат узоқ чўзилмасин деб мен ҳам гапга қўшилдим:

Комментариев нет:

Отправить комментарий