Таҳририятга ишлаш
учун ёш бир ижодкор келди. Ўзини таништириб, қўлидаги олтита китобни менга
тақдим қилиб:
- Бу нашрдан
чиққан китобларим...- танишиб чиқинг, - деди. Китобларнинг номи ва чиққан
нашриётларига кўз югуртирдим. Сўнг:
- Қоилман...бироқ
синов тариқасида таҳлилий бир мақола ёзсангиз... – деб синов шартини айтдим.
- Ахир мана ёзганларим – деб китобларга ишора қилди.
- Гап қанча китоб чиқаришда эмас, аксинча қанча ўқувчи китобингизни ўқиб фикр билдиришида. Маънавий озуқа сифатида қабул қилганида, - дедим сермаҳсул ижодкорга – Бир гапда бир китоб маъно бўлиши, ўн китобда бир маъно бўлмаслиги ҳам мумкин. Гап шаклда эмас, мазмунда!

Комментариев нет:
Отправить комментарий